Фурқат туманида 510 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-март кунги 145-сонли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида маҳаллалардаги аёллар хатловдан ўтказилиб, 6 та тоифа бўйича рўйхатлар шакллантирилган.
Хатлов якунларига кўра, «Аёллар дафтари»га киритишга тавсия берилган 2335 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича «Йўл харита»лар ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессияларида тасдиқланган.
«Аёллар дафтари»га киритилган касб-ҳунарга ўқиш истагидаги аёлларнинг 510 нафари махсус ўқув курсларида ўқитилди. Куни-кеча туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаевалар иштирокида мазкур ўқув курсларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга махсус сертификатлар топширилди.
Эндиликда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ушбу ўқув курсларни муваффақиятли тамомлаган аёлларга имтиёзли банк кредитлари олиш орқали ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда кўмаклашадилар.
Маълумот ўрнида, касб-ҳунарга ўқитилган 170 нафар хотин-қизларга тижорат банклари томонидан тикувчилик, асаларичилик, паррандачилик, қандолатчилик каби йўналишларда 1 млрд. 330 млн сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари ажратилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: