Фахрийлар – эъзозда
Шифокорлик — машаққатли касб. Ўзгалар дарди билан, уларнинг тақдири ҳақида қайғуриб яшаш, албатта, осон эмас. Беморларнинг тезроқ тузалиб, оиласи бағрига соғ-омон қайтиши эса нафақат тиббий муолажалар, балки ширин сўз ва меҳрга ҳам боғлиқ. Бугунги осуда ҳаётимизда кўплаб шифокорларимиз ҳам шукроналикда кексалик гаштини сурмоқдалар.
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Мустақиллик байрам арафасида бир гуруҳ фахрий шифокорлар холидан хабар олиниб, байрам билан табрикланди.
Бугунги кунда Президентимиз бошчилигида шифокорлик касби улуғланаётгани фахрийларни ҳам хурсанд қилаётгани, тиббиётнинг эса халққа янада яқинлашаётгани мазмунли суҳбатларда эътироф этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: