ФАХРИЙЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Истиқлолимизнинг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар холидан хабар олинди.
– Бу азалий, миллий, ўзбекона қадриятларимиздан. Ҳеч бир юртда биздекидек қадрият, урф-одатлар йўқ. Устозларимиз, мазкур соҳага кўп меҳнати сингган фахрийларимиз билан ҳамиша фахрланамиз. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ишимизда кўп асқотади. Улардан нафақат байрамларда, балки доимий равишда хабар оламиз, – дейди Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев.
Эъзозланган фахрийларнинг тилида ва дилида шукроналик. Улар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бошлаган ишларимиз ҳамиша хайрли бўлишини Аллоҳдан сўраб дуодалар.
Бу каби тадбирлар вилоятдаги барча тармоқ касаба уюшмаларида ҳамда туман-шаҳарларда ўтказилиб, меҳнат фахрийлари байрам билан қутланмоқда. Шунингдек, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: