Фарғона солиқ техникумида давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши томонидан Фарғона солиқ техникумида “Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш чоралари ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Техникум ўқитувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси Расулжон Раҳимов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Мансуржон Усмоновлар Президентимиз ташаббуси билан мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва бу тегишли қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилгани хусусида сўз юритдилар.
Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига йўл қўймаслик масалалари давлатимиз раҳбарининг назоратида экани, инсон ҳуқуқларини поймол этишга, мажбурий меҳнатга йўл қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, бундай ҳолатларда ким бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай мансабдор шахс муқаррар жазога тортилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жазо муқаррарлиги принципига қатъий амал қилиниши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: