Фарғоналик Раҳима Чўлпонова “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” бўлди
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан шифокорлар ўртасида ўтказилган турли танлов ғолиблари аниқланди ҳамда улар тантанали тадбирда тақдирландилар. Ғолиб ва совриндорлар орасида бир гуруҳ фарғоналик шифокорлар ҳам борлиги барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.
Унга кўра, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” – Боғдод т. ТБ КТМП ҳамшираси Р. Чўлпонова 1-ўрин.
“Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси” – Фарғона ш. ТБ болалар шифохонаси ҳамшираси Е. Хаимова 2-ўрин.
“Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригада ҳамшираси” – Марғилон ш. ТТЁ станцияси ҳамшираси Ю. Абдулазизов 2-ўринга лойиқ кўрилди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: