Фарғоналик бир гуруҳ Қурувчилар касб байрамларини Хоразмда нишонлашади
Юртимизда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш ва соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида 2017 йилдан бошлаб Август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни байрами сифатида нишонлаб келинади.
Байрам арафасида 54 нафар соҳа ходимлари Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Хоразм вилоятига саёхатга юборилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қилинг!» туризм лойиҳаси орқали ташкил этилган саёхатга саёхатчилар Марғилондаги темир йўл вокзали орқали кўҳна Урганч шаҳрига кузатиб қўйилди.
Саёхатчилар тўрт кун давомида Хоразмнинг тарихий қадамжолари, зиёратгоҳ ва обидалари билан яқиндан танишадилар ва мароқли дам оладилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: