Фарғоналик бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Хоразмга юборилди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 54 нафар тиббиёт соҳаси ходимлари Хоразм вилоятига саёхатга юборилди.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қилинг!» туризм лойиҳаси орқали ташкил этилган саёхатга саёхатчилар Марғилондаги темир йўл вокзали орқали кўҳна Урганч шаҳрига кузатиб қўйилди.
Улар тўрт кун давомида Хоразмнинг тарихий қадамжолари, зиёратгоҳ ва обидалари билан яқиндан танишадилар ва мароқли дам оладилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: