Фаоллар иштироки ўқув-семинари
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши тизимидаги корхона-ташкилотларнинг касаба уюшмалари фаоллари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Байниязов, ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Шоҳида Бегимқулова, Молия бўлими мудири Тоҳир Эгамбердиев ва вилоят кенгашининг масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев кириш сўзи билан очиб, тармоқ ходимларига, жумладан, фермер хўжалиги ишчи-ходимларига яратилаётган шароитларни янада яхшилаш ва бунда касаба уюшма хизматининг ўрни алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, семинарда сўз олганлар ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, айниқса, Жамоа шартномалари бандларининг бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига урғу беришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: