Уч авлод учрашуви
Бешариқ тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида Бешариқ туманидаги «Ўзбегим» тантаналар саройида Тожикистон Республикаси Конибодом шаҳри ёшлари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирокида «Уч авлод» учрашуви ташкил этилди.
Айни пайтда 50 нафар Тожикистонлик ёшлар Бешариқ туманидаги «Товул» оромгоҳида, 10 нафар фахрийлар эса «Олтин кўл» сиҳатгоҳида ўз саломатликларини тиклашмоқда.
Конибодом шаҳридан келган меҳнат фахрийлари ҳамда ёшлар ўзларига кўрсатилган бундай юксак эҳтиром учун ташкилотчиларга миннаддорчилик билдиришди.
Ҳушовоз хонандалар томонидан икки тилда куйланган дўстликни, қардошлигу шукроналикни тараннум этувчи тароналар барчага бирдек манзур бўлди.
Тадбирда Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев ҳамда Конибодом шаҳар хукумат раиси мовини Баховуддин Баховуддинзодалар иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: