Устувор вазифалар белгилаб олинди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиб,унда вилоят Кенгаши аъзолари ва аппарат ходимлари, тармоқ Республика Кенгашларининг вилоятдаги масъул ходимлари, туман, шаҳар тармоқ Кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотлар раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 2021 йил давомида ишчи-ходимларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ҳусусан,
Вилоят Кенгашига 285 та турли шаклдаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 88 таси (31%) бўйича талаблар қаноатлантирилиб, 172 та (60%) мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, 10 та (4%) мурожаат иш юритувида, 15 та (5%) мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган.
Ишчи-ходимларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишдан ноқонуний бўшатилган ходимларнинг мажбурий прогул кунлари ва етказилган маънавий зарар бўйича 1 миллиард 585 миллон сўм ундириб берилди. Меҳнат қонунчилиги ва муҳофазасига оид 11 нафар мурожаатлар ўрганилиб, бахтсиз ходисада жабирланган ва боқувчисини йўқотган 21 нафар фуқароларга ўз вақтида тўлаб берилмаган 166 миллион сўм миқдорида зарар тўловлари ундириб берилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳаси доирасида 14 488 нафар ишчи-ходимларнинг саёҳатлари ва 3 900 нафар касаба уюшма аъзолари ва уларни оила аъзоларига театр томошалари ва музейларга ташрифи уюштирилди. Вилоят бўйича соғломлаштириш йўналишида
9 012 нафар бола оромгоҳларда, 7936 нафар ишчи ходимлар санаторий-курортларда соғломлаштирилди.
Касаба уюшмалари томонидан келгусида ҳам ишчи-ходимларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: