Тиббиёт ходимлари беллашди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Спорт — саломатлик гарови” спорт спартакиадаси ўтказилди.
Мазкур спорт мусобақасида Фарғона шаҳридаги тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ғолиблик учун беллашдилар.
Эркаклар ўртасида ўтказилган футбол мусобақасида олтита жамоа кураш олиб борди. Шиддатли ва голларга бой ўтган ўйинда марказий кўп тармоқли поликлиника жамоаси барча рақибларни енгиб, биринчи ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида 8 та жамоа ғолибликка даъвогарлик қилди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси жамоасининг қўли баланд келиб, мусобақа ғолибига айланди.
Мусобақа ғолибларига Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: