Тиббий кўрик учун ходим чиқимдор бўлмаслиги керак!
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат инспектори Р.Фазилов томонидан Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги “Тиббиёт ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 127-сонли буйруғи талабларининг ижроси ўрганилди.
Ўрганиш жароёнида муассасада ишловчи 276 нафар тиббиёт ходимлари тиббий кўрик учун чиқимдор қилиниб, буйруқ талаблари бажарилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан филиал директори номига кўрсатма хати киритилди. Натижада филиалнинг 2022 йил 2 декабрдаги тўлов қайдномаларига асосан 276 нафар ходимларига тиббий кўрик харажатлари учун 6 млн. 900 минг сўм миқдордаги ҳақлари ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: