ТАРИХИЙ ШАҲАРГА САЁҲАТ
Айни пайтда Қирғизистондан келган 50 нафар болажонлар “Тонг” болалар оромгоҳида мароқли ҳордиқ чиқармоқдалар.
Меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб борилмоқда. Бугун қирғизистонлик ўғил-қизларнинг Қўқон шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида болажонлар Худоёрхон Ўрдаси меъморий ёдгорлиги, Буюк алломалар музейи, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида бўлдилар. Бу ерда улар Қўқон тарихи, буюк алломалар ҳаёти ҳақида кўплаб маълумотга эга бўлдилар.
— Ўзбекистонда ҳар бир кунимиз мароқли ўтомоқда, — дейди Нурсултон Жўлдошев. — Бугун тарихий шаҳар — Қўқонни саёҳат қилдик. Бу шаҳар ҳақида янада кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Шу билан бирга, менга шаҳарнинг озодалиги ва одамларнинг самимийлиги ёқди. Бу ерга ота-онам билан келишни дилимга тугуб қўйдим.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: