Спорт – соғлик гарови
Фарғона политехника институтининг профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар иштирокида Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спорт-соғломлаштириш мусобақалари ўтказилди.
Институт турнирида ректорат, Қурилиш, Энергетика, Ишлаб чиқаришда бошқарув, Механика-машинасозлик, Енгил саноат ва тўқимачилик факултетларидан иборат жамоалар иштирок этдилар.
Якунда институт раҳбарияти ва ФарПИ ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ғолиб жамоаларга фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: