Спорт – соғлик гарови
Қувасой шаҳридаги “Аҳмад Ал-Фарғоний дам олиш уйи”да Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигининг 15 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича чемпионат ўтказилди.
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётган спорт мусобақаларидан мақсад ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат унумдорлини ошириш ҳамда ходимлар ўртасидаги дўстона муҳитни янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Мини футбол бўйича ўтказилган муосабақада Фарғона вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин эса Бешариқ, Данғара ва Бувайда туманлари ҳамда 3-ўрин Олтиариқ тумани ғазначилик бўлинмалари жамоаларига насиб этди.
Стол тенниси бўйича эса 1-ўринни олтиариқлик Диёрбек Мадаминов, 2-ўринни қўштепалик Жасурбек Шаропов ҳамда 3-ўринни тошлоқлик Шерзод Олимовлар қўлга киритди.
Шунингдек, шахмат мусобақаларида Риштон тумани вакили Ахрор Мухторов, Фарғона туманидан Одилбек Қўшназаров ва Бешариқ туманидан Анваржон Абдумаликовларнинг қўли баланд келди.
Ғолиб жамовлар ва ғолиб иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диалом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: