Спорт бизни янада яқинлаштирди
“Аҳмад Ал-Фарғоний” дам олиш уйида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан ишчи-ходимлар ўртасида спорт спартакиадаси ўтказилди.
Унда тармоқ тасарруфидаги корхоналарда меҳнат қилиб келаётган спортсеварлар шахмат, шашка, стол тенниси, футбол, дартс ва сузиш каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа беллашувлари анча қизғин кечди. Ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилди.
Яшил майдонда барча рақибларини мағлуб этган “Uzsungwoo” МЧЖ қўшма корхонаси футбол мусобақасида ғолиб чиқди.
Шахмат мусобақасида аёллар ўртасида “Uzxanwu” инжиниринг қўшма корхонаси ходими Барчиной Тожибоева, эрканлар ўртасидаги баҳсда “Uzsungwoo” МЧЖ қўшма корхонаси ходими Абдували Акбаровнинг қўли баланд келди.
Сузиш мусобақасида эса “Автоойна” МЧЖ ходими Бекзод Шарафов етакчилигини намойиш этди.
Мусобақанинг бошқа турлари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгашининг совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: