Сиҳатгоҳга бепул йўлланма
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан вилоят туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган бир гуруҳ ходимларга “Қўҳинур” сиҳатгоҳида соғликларини тиклаб, дам олишларига шароит яратиш мақсадида бепул йўлланмалар берилди.
Фарғона туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Оминахон Мўминова, вилоят 2-туманлараро физиатрия диспансери ходими Иноятхон Қаюмова, «Ўқчи» сиҳатгоҳи ҳамшираси Назокатхон Бойназарова, Фарғона 2-руҳий касалликлар шифохонаси ҳамшираси Орзухон Ашрапова ҳамда Фарғона 2-руҳий касалликлар шифохонаси энагаси Гўзалхон Далиевалар бу имтиёздан фойдаланадиган бўлдилар.
Йўлланмаларни ўз эгаларига вилоят кенгашининг ижтимоий суғурта бўлими мудири Маъмурахон Ярбекова ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шоҳидахон Каримовалар топширдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: