САЁХАТ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ташаббуси билан таълим соҳасида меҳнат қилаётган 50 нафар ўқитувчиларнинг Наманган шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Таълим фидойилари саёҳат давомида очиқ осмон остидаги Ахсикент тарихий мажмуасида, Афсоналар боғи ва Бобур истироҳат боғи, шунингдек, Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлиб, мазмунли дам олдилар.
— Саёҳатимиз жудаям таассуротларга бой бўлди, — дейди Учкўприк туманидаги 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Фаридахон Каримова. —Саёҳат давомида шаҳарнинг гўзал масканларини томоша қилиб, кўрмаган жойларимизни кўриб бир олам таассурот олдик. Мана шундай ажойиб саёҳатни ташкил этган, кўнглимизни тоғдек кўтарган касаба уюшмаларига минг раҳмат.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: