Саховат тадбирлари давом этмоқда
“Аёллар дафтари”да рўйхатда турган оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари ва ногиронлик аравачалари топширилди
Учкўприк туманида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғояси остидаги тадбирларида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари топширилди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров, оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари бир гуруҳ имконияти чекланган хотин-қизларнинг хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлашди.
Шу куни 8 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга ногиронлик аравачалари ва байрам совғалари етказиб берилди. Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида янада кенг қулоч ёйган бу каби хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: