РАИС ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, 2022 йил давомида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ёш ходимлари ҳамда олий таълим муасассалари талабалари билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, долзарб аҳамиятга эга масалалар таҳлил қилинди.
Жорий йилда ҳам корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугун Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи битирувчилари иштирокида “Раис ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ёшлар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларга касаба уюшмасининг асосий иш фаолияти, унинг афзалликллари ҳақида маълумот берди.
Касаба уюшмалари томонидан ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар, танлов ва саёҳатлар уюштирилиши, жумладан, “Энг намунали ёш иш берувчи”, “Энг намунали ёш бошланғич ташкилот раиси”, “Энг намунали ёш мутахассис”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” каби танловлар ёшларнинг иқтидорларини, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.
Очиқ ва самимий суҳбат асосида ўтказилган тадбирда ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: