Навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарорига мувофиқ ишчи-ходимларни сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш мақсадида хафтанинг Сешанба куни “Сиёсий-маърифат соат” ўқув-семинари ташкил этилиши белгиланган эди.
Навбатдаги ўтказилган ўқув-семинарда вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, Республика тармоқ Кенгашларининг вилоятдаги масъул ходимлари ҳамда “Zoom” платформаси орқали туман, шаҳар тармоқ Кенгашлари раислари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида, коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни мавзуларида ҳамда 29 ноябрь – 3 декабрь кунлари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида малакали мутахассислар томонидан маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, бундан 29 йил аввал демократик тамойиллар асосида қабул қилинган Конституциямиз мамлакатимизда янги жамиятнинг ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олинган бозор иқтисодиётига йўналтирилган демократик давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, одил фуқаролик жамияти барпо этиш каби улуғвор мақсадларга эришишда Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бош Қомусимизнинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, унда жамоат бирлашмалари ташкил этиш, касаба уюшмалари фаолиятида иштирок этиш каби нормалар белгилаб берилган. Бугунги кунда касаба уюшмалари ўз фаолиятини Бош қомусимиз ҳамда касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлар асосида ташкил этиб келмоқда.
Шунингдек, коррупциянинг ижтимоий сабабларига жамиятдаги носоғлом муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданияти, маънавиятининг қуйи эканлиги, диний-маърифий саводсизлиги, уюшқоқлик ва жамоатчиликдаги фаолликнинг етишмаслиги киради. Шуниси эътиборликки, жамиятдаги ижтимоий онгнинг у ёки бу тарзда ўзгаришига одамларда давлат ва қонунларга нисбатан ишонч пайдо бўлишига, мамлакат раҳбар ходимларининг ўз вазифаларини қай даражада амалга оширишларига ўз таъсирини кўрсатади, албатта. Улар томонидан тўғри ва адолатли қарорлар қабул қилинса, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланса, ижтимоий ҳимоя кучайтирилса, халқнинг жамиятда адолат, ҳақиқат борлигига ишончи ортади. Унинг акси бўлса, одамлар орасида норозилик ва ҳукуматга нисбатан ишончсизлик юзага келади.
Ўқув-семинар иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан керакли жавобларни олишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: