Муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Фарғонаёғмой” акциядорлик жамиятининг ишчи-ходимларига ойлик иш ҳақлари ўз муддатида тўланмаганлиги юзасидан эълон қилинган мурожаат бўйича муносабат
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмалари вилоят Кенгашлари томонидан мунтазам равишда корхона ва ташкилотларда иш ҳақи ва унга теглаштирилган тўловларни ўз муддатида берилиши бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.
Хусусан, “Фарғонаёғмой” Акциядорлик жамияти иш берувчиси томонидан жамиятда ишловчи ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши устидан 2023 йил июль ойида мониторинг ўтказилганда, Агросаноат мажмуи ходимлари Фарғона шаҳар Кенгашига 2023 йил 11 июль куни 02/07- сонли иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган.
2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши масъул ходимлари томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ўтказилганда бир гуруҳ ишчи-ходимлар 2023 йил август ойидан буён иш ҳақларини тўлашни кечиктириб келинаётганлиги аниқланган.
Корхона ходимларга иш ҳаққиларини ундириб бериш мақсадида музокара олиб бориш ва тегишли ҳужжатларни олиш мақсадида вилоят касаба уюшмаси мутахассислари “Фарғонаёғмой” акциядорлик жамиятига бир неча маротаба боришганда жамиятнинг электр-энергия таъминотидан узиб қўйилганлиги, фаолият кўрсатмаётганлиги сабаби билан иш ҳаққига доир ҳужжатлар тақдим этилиши маъмурият томонидан пайсалга солиниб келинган.
Шунга қарамай, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан ишчи-ходимларнинг манфаатини кўзлаб “Фарғонаёғмой” акциядорлик жамияти раҳбари Б.Қаюмовга Жамиятда иш ҳаққидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш чора-тадбирларини кўришини талаб этиб 2024 йил 19 январь куни 2-сонли Тақдимнома киритилган.
Мазкур Тақдимнома бўйича “Фарғонаёғмой” акциядорлик жамияти раҳбари ўринбосари Мирзааҳмедов Абдували Ҳабибиддинович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси билан учрашиб ишчи-ходимларни иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича тезкор чора-тадбирлар белгиланиши, 2024 йил март ойида давомида иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилишини билдирган.
Жамиятнинг 2024 йил 4 март кунги 02/214-сонли жавоб хатида 2024 йил 4 март куни ходимларга 178 517 850 сум, 7 март куни 150 000 000 сум миқдорида иш ҳақлари тўланганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Фарғонаёғмой” акциядорлик жамиятининг 370 нафар ходимларига 2 млрд 059 млн 656 минг 488 сўм миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига 2024 йил 2 февраль кунги ЭН-01/118/1 сонли даъво аризаси киритилган бўлиб, ҳозирда ушбу даъво аризаси юзасидан суд муҳокамалари давом этмоқда.
Биз касаба уюшмалари фаолиятига эътибор қаратиб, ижтимоий тармоқ орқали мазкур масалани кўтарган блогерларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: