Меҳр-саховат тадбирлари
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Фарғона вилоятидаги “Мурувват” ва “Саховат” уйларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманидаги Қудаш «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб ўтган тадбирда халқимизга хос меҳр-саховат, одамийлик фазилатлари яна бир бор намоён бўлди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев «Мурувват» ва «Саховат» уйларига Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор берилаётганини эътироф этиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам доимий равишда бу ердаги инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларга меҳр-саховат улашиб келишини айтиб ўтди.
Шу куни файзли дастурхон атрофига жам бўлган аёлларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: