Меҳнат соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва тажриба
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Қозоғистон тармоқ энергетика касаба уюшмаси ҳамкорлигида “Меҳнат соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва тажриба” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Қозоғистон тармоқ энергетика касаба уюшмаси ҳуқуқшуноси Мурасат Муртазин ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Саидмурод Тўхтаевлар ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар.
Хусусан, инсон қадр-қиммати устун ҳисобланган юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишини таъминлашга эътибор кучайиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилаётгани айтиб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: