Меҳнаткашларга – кўмакчимиз!
– Шуни қайд этиш лозимки, ҳозирги кунда касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда. Бунинг сабабини, энг аввало, ташкилотнинг халқ ичига чуқур кириб бораётгани, одамларнинг оғирини енгил қилиш, эл-юрт хизматига камарбаста бўлишни ўзининг устувор вазифаси сифатида белгилаб олганида, деб биламиз», – Шавкат Мирзиёев.
Бугунги кунда мамлакатимизда эркин ва фаровон ҳаёт, демократик фуқаролик жамиятини қуриш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгашининг 2022 йил мобайнидаги иш фаолиятига назар ташлар эканмиз, Юртбошимизнинг барча корхона-ташкилотда, албатта, касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши кераклиги ва касаба уюшма томонидан ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳимояланиши зарурлиги борасидаги сўзларидан келиб чиқиб, касаба уюшмаси тузилмаган корхона, ташкилот ва муассасаларда бошланғич ташкилот очиш ҳамда ишчиларнинг манфаатини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратдик. Жумладан, 27 та бошланғич, 30 та цех қўмитаси ташкил этилиб, 1906 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмаларига аъзоликка қабул қилинди. Натижада тармоқдаги бирлашган қўмиталар сони 3 тага, бошланғич ташкилотлар сони 283 тага етиб, улардаги жами касаба уюшмага аъзо ишчи-ходимлар сони 27724 нафарни ташкил этди. Йил давомида вилоят Кенгаши аппарати ходимлари томонидан барча бошланғич ташкилотларга касаба уюшма фаолитини тартибли юритиш масаласида жойига чиққан ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Тармоқ касаба уюшмаси туман-шаҳар Кенгашлари қошида тузилган жамоа шартномаларини лойиҳасини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш бўйича эксперт комиссиялари томонидан 64 та жамоа шартномалари кўриб чиқилиб хулосалар берилди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда имзоланган Жамоа шартномаларида иш берувчилар ва касаба уюшмамалари маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қиламиз!” шиори остида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг республикамизнинг тарихий шаҳарларига ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга, зиёратгоҳларга саёҳати ташкил этилди.
Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги диққатга сазовор жойларга 480 нафар, Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарларига 96 нафар, Наманган ва Андижон шаҳарларига 200 нафар касаба уюшма аъзолари ва уларнинг яқин қариндошлари, меҳнат фахрийлари саёҳатга юборилди.
Тармоқ касаба уюшмаси бирлашган ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан 430 нафар ишчи-ходимларга, касаба уюшма бюджети ҳисобидан 370 нафар ишчи-ходимларнинг яқин қариндошларига, жами 800 та санатория йўлланмалари имтиёзли равишда белгиланган тартибда берилди. Ёзги болаларни соғломларштириш мавсумида ишчи-ходимларнинг 1149 нафар болалари оромгоҳларда бепул дам олдирилди.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури доирасида Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 80 та муассасада 80 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишидан олдин, 48 та муассасада 66 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан ҳамда 135 та муассасада 220 нафар ишламайдиган пенсионерларга, 325 нафар кам таъминланган оилалар вакилларига моддий ёрдам ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 29 та корхонада 35 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож кишиларнинг холидан хабар олинди. 150 нафар ишчи-ходимларнинг фарзандларига ўқув йили бошланиши арфасида ўқув қуроллари олиб берилди. Шунингдек, меҳнат жамоаларида миллий байрамларимиз ва муҳим саналар муносабати билан маърифат соатлари, маданий ва спорт тадбирлари ўтказишга кўмаклашилди.
Бир сўз билан айтганда, тармоғимиздаги барча ишчи-ходимлар ҳамиша эътиборимиздадир! Уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари ҳамда касаба уюшмасининг жамиятдаги ролини сезишларига эришиш, меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бизнинг пировард мақсадимиздир!
Расулжон Раҳимов,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмсаси Фарғона вилояти Кенгаши раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: