“Мен донорман” шиори остида қон топшириш акцияси ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Фағона вилоят қон қуйиш марказида “Мен донорман” шиори остида қон топшириш акцияси ўтказилди.
Акция давомида бир гуруҳ касаба уюшмалари аъзолари ҳамда фуқаролар ўз ихтиёрлари билан савобли ишга қўл уриб, донорга айландилар.
Мутахассисларнинг эътироф этишича, инсон организмида 4,5-5 литр қон бўлади. Кўп йиллик илмий изланишлар ва кузатувлар шуни кўрсатадики, 500 мл.гача қон топшириш организм учун хавфсиздир. Ҳар бир донорлик амалиётида ўртача 350-400 мл қон олинади. Донорлик нафақат қон олувчи, балки қон берувчининг саломатлиги учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Акция доирасида ўз ихтиёри билан донорлик қилиш орқали ўзгаларга кўмак бераётган юртдошларимизнинг бир гуруҳига ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: