«Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилади.
«Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилади.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлигида мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ташкил қилинган эди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши биносида танловнинг вилоят босқичини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, танловнинг туман, шаҳар босқичлари ғолиблари, ғолибларнинг устозлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирокида мулоқот ўтказилди.
Унда танловнинг вилоят босқичини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, иштирокчиларни баҳолаш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди. Аҳамиятлиси, танловнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 17 декабрь куни ташкил этилиб, ушбу жараён тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: