«Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг биринчи ва иккинчи босқичлари якунланди.
Фарғона вилоятида Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлигида мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ташкил қилинган эди.
Танловнинг биринчи босқичи вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарларда жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 5 декабрь кунига қадар 934 та мактабда ташкил этилди. Биринчи босқичда 3282 та 10-11 синфлардаги 74 017 нафар ўқувчилар иштирок этди. Иштирокчиларнинг 30249 нафар ўғил болалар ва 43768 нафари қиз болаларни ташкил этди. Иштирокчилар “Янги Ўзбекистон мени нигоҳимда” мавзусида эссе ёзишди. Энг юқори балларни қўлга киритган 919 нафар ўқувчилар танловнинг туман, шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Иккинчи босқич 6-11 декабрь кунлари ташкил этилиб, унда мактабларда ғолибликни қўлга киритган 919 нафар ўқувчилар «Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар» мавзусида иншо ёзишди. Иштирокчиларнинг 86 нафари ўғил болалар ва 833 нафар қиз болаларни ташкил этди. Энг юқори балларни қўлга киритган 19 нафар ўқувчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: