Мактабгача таълим ташкилоти педагогларининг анъанавий август анжумани ўтказилди
Фарғона шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан шаҳримиздаги Корея халқаро университетида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида анъанавий август анжуманининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.
“Мактабгача таълим: Жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида ташкил этилган анжуманда иштирок этган шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари шаҳарда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқларни алоҳида эътироф этдилар ҳамда янги ўқув йилида мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш борасида барча мактабгача таълим соҳасидаги ходимларга муваффақиятлар тилашди.
Шундан сўнг Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётган Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари тадбиркорлари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилот раҳбарлари, педагог тарбиячиларига эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.
Август конференцияси давомида малакали педагоглар томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Қонунчиликдаги янгиликлар бўйича тушунчалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: