МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашига Фарғона шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Н.Иргашева меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини тиклашга амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Мурожаатчи Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирли ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 23 мартдаги №52-к-сонли буйруғининг 4-бандига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасининг 2-қисми билан бекор қилинганидан норози эканлигини баён этади.
Фуқаронинг мурожаати ўрганилганда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 23 мартдаги №52-к-сонли буйруғи қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддаси 2-қисми талаблари қўпол равишда бузилганлиги ҳамда фуқаро Н.Иргашева ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини ўз ҳохишига кўра ёзмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан фуқаро Н.Иргашевани ишга тиклаш масаласи Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида кўриб чиқилди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 23 мартдаги №52-к-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб бекор қилинди.
Фуқаро Н.Иргашева Фарғона шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига ишга тикланди ҳамда унга мажбурий прогул вақти ва маънавий зарар учун 24 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилди.
Мансуржон Усмонов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: