Кўҳна ва қадимий шаҳарга саёхат
Бу йилги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни эсдақоларли бўлди. Боиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ўз ҳисобидан 126 нафар қишлоқ хўжалиги ходимларининг Хоразм вилоятига саёхатини уюштирди.
Саёхат давомида кўҳна ва қадимий шаҳарда улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишида уларнинг роли катта эканлиги ҳақида таассуротларга эга бўлдик.
Айниқса, Хоразмнинг ўзига хос шеваси, ёқимли лаҳжада сўзлагувчи мезбонларнинг хушмуомалалиги кўҳна юртга бўлган меҳримизни янада оширди.
Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ташкил этилган мазкур саёҳат инсон қадри улуғланаётган юртимизда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоянинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди, десак янглишмаймиз.
Мазмунли саёхат ва қишлоқ хўжалиги ходимларига кўрсатилган эҳтиром учун ташкилотчиларга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.
Фазилатхон Парпиева,
“Исфайрам Шоҳимардон” каналлар бошқармаси мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: