Корхонада “Китобхон ходим” танлови ўтказилди
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги «Фарғонаазот» АЖда “Китобхон ходим” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Тадбирда корхонанинг барча цех, бўлим ва бошқармаларидан 14 нафар ишчи-ходим иштирок этди.
Қизғин баҳслар натижасига кўра 3-ўрин – Aммиак-3 цехи етакчи муҳандис-технологи Содиқжон Қодировга насиб этди. Мочевина ишлаб чиқариш цехи лаборанти Манзура Фозилова 2-ўринни эгаллади. AК-72М цехи етакчи мутахассиси Фаррух Машрабов эса 1-ўринга сазовор бўлди.
Кўрик-танлов якунида «Фарғонаазот» АЖ бошқаруви раиси Д.Маннонов ғолибларга диплом ва пул мукофотларини топширди.
Шунингдек, Aлоқа цехи электромонтёри Гулноза Маражабова, Лойиҳа сектори муҳандиси Муборак Ғофурова, AС-72М цехи аппаратчиси Нодирахон Солиева, Хўжалик цехи кўкаламзорлаштирувчиси Оқибатхон Мамажонова энг яхши китобсеварлар деб топилиб, фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: