Конституциянинг аҳамиятига бағишланган семинар
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтган семинарда вилоят студиясидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят кенгаши раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар студиялари орқали тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Ш.Тўхтаматов, бўлим мудири А.Отабоев, бош мутахассис М.Усмоновлар томонидан янги таҳрирдаги Бош Қомусимиз халқимизнинг чинакам Конституциясига айлангани ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: