“Коинот”да орзулар бир олам
Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши тасарруфидаги «Коинот» болалар оромгоҳида 3-мавсумда 200 нафарга яқин ўғил-қиз мароқли хордиқ чиқармоқда. Қўқон шаҳрида жойлашган мазкур оромгоҳда болажонларнинг мириқиб дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса оромгоҳнинг тоза ва озодалиги, сарамжон-саришталиги дилингизни яйратади.
«Коинот» болалар оромгоҳида дам олаётган ўғил-қизларнинг билим ва маҳоратларини ошириш учун футбол, шаҳмат, шашка, стол тенниси, волейбол, расм, рақс, сузиш, авиамодел ясаш, инглиз тили каби тўгараклар ташкил этилган.
– Чўмилиш жон дилим. Шу боис дўстларим билан ҳар куни чўмилиб, маза қилиб дам олаяпмиз,-дейди Бегмурод Акрамов.-Бундан ташқари, расм тўгарагига қатнашяпман. Куни кеча оромгоҳ бўйича ўтказилган «Истеъдодларни излаймиз» расм чизиш танловида ғолиб бўлдим.
-Мен бу ерда дугоналарим билан инглиз тили ва рақс тўгарагига қатнашяпман, -дейди Орзухон Давронова. -Тўгараклардан сўнг кутубхонада ўзимизга ёққан китобларни ўқиб, бир-биримиз билан мусобақалашяпмиз.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: