Кечиктирилган меҳнат дафтарчаси учун 24 млн. сўмдан зиёд маблағ ундирилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашига Д.Қўшмақов мурожаат қилиб, 2021 йил 12 октябрда Фарғона жамоат саломатлиги институтининг “Даволаш иши” факультети тютори лавозимига ишга қабул қилингани ва институтнинг жорий йил 30 июндаги тегишли буйруғига асосан у тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлини ҳамда ҳали хануз иш берувчи томонидан меҳнат дафтарчасини ололмаганидан норози бўлиб мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йириқномада меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шартлиги кўрсатилган.
Шунингдек, иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши ҳам белгиланган.
Фуқаро Д.Қўшмақовга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича даъво аризаси киритишга амалий ёрдам берилди.
Суд жараёнида кенгаш мутахассиси томонидан фуқаро Д.Қўшмақовнинг меҳнат дафтарчасини ўз вақтида берилмаганлиги қайтариб бўлмас далиллар билан исботлаб берилди.
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Д.Қўшмақовга иш берувчи томонидан меҳнат дафтарчасини кечиктирилган жами даври учун 24 млн 660 минг сўм пул маблағлари ундириб берилишига эришилди.
М.Усмонов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши бош мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: