Касаба уюшма суянчиғим
…Учкўприк туман тиббиёт бирлашмасига чақирув келиб тушди. Тез ёрдам машинаси дархол манзил томон йўл олди. Бироқ кутилмаганда тез ёрдам машинаси йўлда автотранспорт ҳодисасига учрайди. Шукурки, ҳайдовчига ҳеч нарса қилмади. Аммо тез ёрдам машинасида бўлган анистизист Олмосхон Иноятова йўл транспорт ҳодисасида тан жароҳат олиб, шифохонага ёткизилади.
Олмосхон оғир операцияни бошдан кечирди. Дўст оғир кунда билинади деганларидек, тиббиёт бирлашмасининг аҳил жамоаси ҳамкасбини ёлғизлатиб қўймади. Соғайиб кетгунича олдида бўлди.
Қолаверса, Олмосхоннинг даволаниши учун кетган барча сарф-харажатлар тиббиёт бирлашмаси томонидан тўлиқ тўлаб берилди.
Олмосхоннинг тезроқ шифо топиши учун касаба уюшма ҳам ёрдам қўлини чўзди. Унга моддий ёрдам ажратилди. Дори-дармонидан тортиб, то оёққа туриб олгунича ёнида бўлди. Аҳилликда кўрсатилган кўмак боис у тезда оёққа туриб кетди.
— Касаба уюшмаларига минг раҳмат. Бошимга мусибат тушганда ёнимда бўлди, — дейди Олмосхон Иноятова. — Шифохонага тушишим билан ёрдам кўрсатди. Мана ҳозир аҳволим анча дуруст, ўзимни яхши хис қиляпман. Ҳамкасбларимга ҳам раҳмат. Улар мени ёлғизлатиб қўймади. Шундай ғамхўр инсонлар билан бирга ишлаётганимда бахтиёрман.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: