Касаба уюшмаси ходимни ўз ишига тиклади
Олтиариқ туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (ДМТТ) директори лавозимида ишлаб келган Г.Мухторова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашига ариза билан мурожаат қилди.
У мурожаатида ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан 2022 йилнинг 14 декабрь кунги №279-к-сонли буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-қисмига мувофиқ бекор қилинганидан норози эканлигини билдириб, ўз лавозимига ишга тиклаш борасида амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши мутахассислари томонидан ўрганилиши натижасида фуқаро Г.Мухторова билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилингани аниқланди, – деди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши бош мутахассиси М.Усмонов. – Шундан сўнг ходимни ишга тиклаш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, унинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилинди.
Натижада Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан Г.Мухторова Олтиариқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 2-сонли ДМТТ директори лавозимига ишга тикланди. Унга мажбурий прогул учун 17 млн. 500 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар учун 5 млн. сўм, жами 22 млн. 500 минг сўм маблағ ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: