Касаба уюшмаси кўмагида фуқарога 18 миллион сўм ундириладиган бўлди
Касаба уюшмаси кўмагида фуқарога 18 миллион сўм ундириладиган бўлди
Касаба уюшмалари томонидан фуқароларнинг умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашига фуқаро Х.Эрматов ўзини ноқонуний ишдан бўшатилганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ф.Абдуллажонова томонидан ушбу мурожаат ўрганилди.
Маълум бўлишича, Фарғона тумани Ўзбекистон кўчаси яшовчи фуқаро Х.Эрматов 2010 йилдан буён Фарғона вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида турли лавозимларда, ҳусусан давлат инспектори-бош мутахассис лавозимларида ишлаб келган. Жорий йилнинг июль ойида Фарғона вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат кодексининг 100-модда иккинчи 1- бандига кўра бекор қилинган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти томонидан Фуқаролик ишлар бўйича вилоят судида фуқаро Х.Эрматовнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари химоя қилиниб, меҳнат кодексининг 101-модда талабларига риоя қилинмаганлиги, иш берувчи томонидан Х.Эрматов билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишида бошланғич касаба уюшмасининг розилиги олинмаганлиги тўғрисида хулоса берилган. Натижада жорий йилнинг 16 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг ҳал қилув қарори билан фуқаро Х.Эрматов ўз иш жойига тикланиб, унга мажбурий прогул учун 18 млн сўм миқдорида маблағ ундириб берилиши таъминланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти томонидан ишчи-ходимларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари доимий равишда ҳимоя қилиб келинмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: