Касаба уюшмалари ёрдами билан фуқарога 20 миллион сўм ундириб берилади
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишчи-ходимларни меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгашига Тошлоқ тумани Заркент маҳалла фуқаролар йиғини А.Темур кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаро Х.Тўхтабоева мурожаат қилиб, ўзини ишга тиклаш масаласида амалий ёрдам сўраган эди.
Мурожаат ўрганиш мобайнида фуқаро Х.Тўхтабоевага нисбатан иш берувчи томонидан интизомий жазо чораси қўллаш ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида Фарғона вилояти кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг буйруқларини қабул қилишда амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланди.
Ўрганишлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига асосан иш берувчи Фарғона вилояти кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати томонидан асоссиз ушлаб қолинган иш ҳақларини тўлаб бериш, ўз иш жойига ишга тиклаш ҳамда мажбурий бекор юрган кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи ундириш ҳақида тақдимнома ва Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан даъво ариза кўриб чиқилиб, 2021 йи 20 августдаги ҳал қилув қарори билан ариза рад қилинди. Кенгаш томонидан суд қарорига берилган аппеллация шикояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят аппеллация судлов ҳайъати 2021 йил 16 ноябрда кўриб чиқилиб, Фарғона вилояти кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг буйруғи ғаайриқонуний қабул қилинганлиги сабабли бекор қилиниб, Х.Тўхтабоеванинг 2021 йил 21 май кунидан мажбурий прогул кунлари учун 20 миллион ундириш ва уни ўз ишига тиклаш бўйича суднинг ҳал қилув қарори эълон қилинди. Натижада яна бир ходимнинг ҳуқуқи тикланиб, ўз ишига қайтди.
Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ишчи-ходимларни хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: