ЙИЛ НАТИЖАЛАРИ САРҲИСОБ ҚИЛИНИБ, КЕЛГУСИ ЙИЛ РЕЖАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда 2023 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдуғаппор Салихов, вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ Республика Кенгашларининг вилоят, туман ва шаҳарлардаги масъул раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда вилоят кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳисобот берар экан, 2022 йилда салмоқли ишлар амалга оширилгани эътироф этди. Фаолиятимизни, албатта, ўз йўналишимиз бўйича фуқаролар ислоҳотларни ўз ҳаётида сезиши, ишчи-ходимларни касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратдик. Жорий йил барчамиз учун эсдақоларли йил бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланиши билан бирга меҳнаткашлар учун дам олиш куни деб белгиланди. Албатта бу зиммамизга катта масъулият юклайди, – деди ўз нутқида Э.Нуралиев.
Фарғона вилоятида 2022 йил 1 январь ҳолатига 11 071 та корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаларида 517 311 нафар ходимлар жалб этилган бўлса, жорий йилнинг январь-декабрь ойлари давомида қўшимча равишда
808 та корхона ва ташкилотда касаба уюшма хизмати ташкил этилиб,
13 050 нафар янги аъзолар қабул қилинди.
Вилоят Кенгашига 253 та турли шаклдаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 106 таси бўйича талаблар қаноатлантирилиб, 105 та мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, 10 та мурожаат иш юритувида, 14 та мурожаат тегишлилиги бўйича юборилган, мурожаатчи аризасига кўра 18 та мурожаат кўрмай қолдирилган. Асосийси, жамоавий мурожаатлар хисобига 1568 нафар фуқароларни бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Ходимларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб иш берувчиларга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 43 та тақдимнома ва фуқаролик ишлари бўйича судларга 17 та даъво аризалари киритилди. Натижада ишчи-ходимларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишдан ноқонуний бўшатилган ходимларнинг мажбурий прогул кунлари ва етказилган маънавий зарар бўйича 2 миллиард
78 миллон сўм ундириб берилди.
Шунингдек, иш берувчилар томонидан ишчи ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, меҳнатда жарохатланиш ва касб касалликларига чалиниш холатларининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида корхона, ташкилот ва муассасаларда ўрганишлар ўтказилиб, аникланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 23 та тақдимномалар киритилди.
Халқ қабулхонаси билан биргаликда туман, шаҳарларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида 678 нафар ходимларни муаммолари ижобий ҳал қилинди.
Корхона, ташкилотлардаги ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари, уларни маънавий озуқа олишлари, бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг 19311 нафар фарзандлари учун музейлар, ботаника, ҳайвонот ва бошқа маданият-истироҳат боғларига бепул ташрифлари ташкил этилди.
Касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида
26 202 нафар ишчи-ходимларнинг қадимий ва навқирон шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилди. Вилоят бўйича бу йилги болаларни соғломлаштириш мавсумида 11 600 нафар болажонларни оромгоҳларда дам олишларига эришилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли санаторий-курортларда 7093 нафар ишчи ходимлар соғломлаштирилди.
2022 йил мобайнида жамоа шартномалари орқали 9301 та корхона ва ташкилотларда 17 379 нафар фуқароларга 4 миллиард 878 миллион сўмлик ижтимоий кўмак берилди.
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури бўйича корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган кам таъминланган, кўп болали, олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилалардаги 23 нафар аёлларга, ишлайдиган кексаларнинг 28 нафари, тиббиёт муассасалари ходимларининг 12 нафари, халқ таълими ходимларининг 286 нафари, жами 349 нафар ходимлар касаба уюшмаси тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди.
2022 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг Фарғона вилояти бўйича ҳудудий ишчи гуруҳи аъзолари жорий йилнинг 26 сентябрь кунидан 31 октябрь кунига қадар берилган координаталар бўйича мониторинг ишларини амалга оширдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши ва тармоқ Республика Кенгашларининг вилоят маъсул ходимлари кўмагида 6 та йўналишда химояга мухтож булган 79 463 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, тегишли ташкилотлар билан бирга 104.5 миллиард сўмдан ортиқ амалий ёрдам берилишида бевосита иштирок этишгани қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда Келгуси “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ҳам қилиниши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида тизимда самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
журналист.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: