Ишчи-ходимлар ҳимояси – асосий вазифа
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ўтган 2022 йил мобайнида вилоят бўйича тармоқ тизимида 44 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолият кўрсатиб, 4582 нафар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари касаба уюшмаларининг химоясига олинган бўлса, йил якунига келиб ташкилотлар сони 50 тани, уларда ишловчилар сони эса 5502 нафарни ташкил этди. Яъни, йил давомида 6 та бошланғич ва 24 цехлар нодавлат ташкилотларнинг меҳнаткашлари касаба уюшма аъзолигига олинди.
Кенгаш томонидан 93 нафар ишчи-ходим соғломлаштирилди, 34 нафар касаба уюшма аъзоси шифохонада даволанишига кўмаклашилди, ишчи-ходимларнинг 303 нафар фарзандлари ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олдилар. Шунингдек, 1228 нафар ишчиларга ҳамда 100 нафар нафақа ёшига етган ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди. 175 нафар меҳнаткашлар республикамиздаги ва вилоятимиздаги диққатга сазовор жойларга саёхатга юборилди.
Иш режага асосан, тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда “Эл азиз, инсон азиз” шиори остида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнатларини муҳофаза қилиш, улар ўртасида маданий-маърифий ва спорт соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, уларни ва оила азоларини санаторияларда дам олдириш бўйича мунтазам равишда ишлар олиб борилди.
Тармоқ тизимидаги 14 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида иш берувчилар билан касаба уюшмаси ўртасида тузилган Жамоа шартномалари Республика Кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилиб, 40 та ташкилотларда амалдаги Жамоа шартномаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бундан ташқари, 20 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ходимларга муносиб иш ҳақи тўланиши, иш берувчилар томонидан иш ҳақининг кафолатланган энг кам миқдорига оғишмай риоя қилиниши устидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Тармоқ тизимидаги иш берувчилар билан алоқани мустаҳкамлаш мақсадида касаба уюшмасининг афзалликлари тўғрисида музокаралар олиб борилди. Музокара давомида ходимларимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтган давр мобайнида қилинган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Т.Хамидов,
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши раиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: