ИШЧИ-ХОДИМЛАР МАНФААТИ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Бир неча йилдан буён вилоятимизда фаолият юритиб келаётган “Uz Dong Yang-Fargona” МЧЖ «GM-O`zbekiston» заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган бир қатор автомобилларга 40 турдан ортиқ эҳтиёт қисмларини етказиб беради.
Бу ерда бугунги кунда 50 нафардан зиёд ишчи-ходимлар фаолият юритади. Улар “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти кенгаши таркибида бирлашган.
Куни-кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев “Uz Dong Yang Fargona” МЧЖда бўлиб, корхона директори Шерзоджон Халилов ва ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.
Корхонада жамоа шартномасининг барча бандлари тўлиқ бажарилиб, ишчилар учун етарли шарт-шароитлар муҳайё этилган. Эркинжон Нуралиев Шерзоджон Халилов билан суҳбатлашаркан, касаба уюшмаларининг бош мақсади – ишчи-ходимларга доимо камарбаста ва елкадош бўлиш, аъзоларни моддий ва маънавий, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш эканини алоҳида таъкидлади.
“Uz Dong Yang Fargona” МЧЖ томонидан ишчилар манфаати ҳамиша устун қўйилиб, уларни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, 2023 йилда ҳам яқин ҳамкорликдаги ишларни янада ривожлантириш, ишчи-ходимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ва фарзандларини соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича фикр алмашилди.
Тойир Ҳомидов,
“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона илояти масъул ташкилотчиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: