Иштирокчилар фойдали маълумотларга эга бўлди
Бешариқ туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир аҳолини ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилганлиги билан муҳим ахамият касб этди, дейиш мумкин. Тадбирда Конституция ва Янги Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, Конституция бўйича ўтказиладиган умумий халқаро референдум ҳақида берилган маълумотлар тадбир иштирокчилари учун фойдали бўлди.
Тадбир давомида Бешариқ туман адлия бўлими бошлиғи Б.Абдужабборов “Янги Конституциядаги фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар”, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши бош юрисконсульти А.Тўрахўжаевнинг “Янги меҳнат кодексининг фуқаролар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишдаги аҳамияти”, Фарғона вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Г.Жўраеванинг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қабул қилинган қонунчиликдаги имтиёзлар” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Ўзаро савол-жавоб ва эркин мулоқот рухида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: