Ишбилармон аёллар аниқланди
Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуида O’zLiDeP, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» бош ғоясини ўзида мужассам этган тадбирда мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, солиқ юкини камайтириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича илгари сурилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.
Дастлаб танлов доирасидаги кўргазмада вилоятда фаолият юритаётган салоҳиятли фермер, тадбиркор ва ишбилармон аёллар раҳбарлигидаги корхоналар маҳсулотлари намойиш этилди.
Ҳакамлар иштирокчиларга баҳо беришда уларнинг экспорт ва импорт салоҳияти, хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги фаоллиги, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашда амалга оширган хайрли ишлари, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уюшмаган аёлларга касб-ҳунар ўргатиш сингари жиҳатларини инобатга олди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: