ИНСОНГА ЭЪТИБОР – АЁЛГА, ОНАГА ЭЪТИБОРДИР!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном берилди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, сўнгги йилларда инсон қадри, унининг манфаати юқори поғонага кўтарилди. Инсонга эътибор, аввало уни ҳаётдан рози яшашига эришиш демакдир. Шундай экан, Давлатимиз раҳбари томонидан амалиётга жорий этилган ноёб тизим – “Аёллар дафтари” орқали ҳам ҳар йили минглаб хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ечим топмоқда. Уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят штабининг навбатдаги иккинчи йиғилишида “Аёллар дафтари”нинг тўртинчи босқичининг илк кунларида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган аёлларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.
Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят штаби раҳбари Абдуғаппор Салихов, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Саидоқил Тўхтаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, туман-шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, вилоят штаби аъзолари ҳамда кун тартибига алоқадор масъуллар иштирок этдилар.
Таҳлилий ва танқидий руҳида ўтган йиғилишда олдинги босқичларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, бу борада олдинда турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, «Аёллар дафтари» тизимининг 2023 йилда амалга ошириладиган тўртинчи босқичида мазкур рўйхатга киритилган ҳар бир хотин-қизга комплекс ёрдам берилади, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга, тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида касаначилик орқали ўз-ўзини банд қилишига кўмаклашиш орқали бандлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади.
Бугунги кунда вилоятдаги барча маҳаллаларда Ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аёлларнинг оилавий шароитини хонадонма-хонадон ўрганиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
– Йил номидан келиб чиқадиган бўлса, инсонга эътибор бу аёлга, онага эътибордир. Шундай экан, юксак масъулият билан ишлаб, “Аёллар дафтари”нинг ушбу босқичини ҳам юқори уюшқоқликда ташкил этайлик, – деди штаб раҳбари А.Салихов.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова, вилоят марказий банк бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Деҳқонов, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи С.Давлатов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти худудий бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Акрамов, Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари С.Собировалар сўз олиб “Аёллар дафтари” орқали бу йил ҳам белгиланган вазифаларни самарали бажариш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда амалга оширилиши зарур бўлган масалалар кенг муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: