Ижроия Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев олиб борди.
Танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтган Ижроия қўмита йиғилишида тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши аппаратининг бўлим мудирлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этдилар.
Мажлис кун тартиби тасдиқлаб олингач, Эркинжон Нуралиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида қўйилган вазифалар асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги масала хусусида фикр юритилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида келгуси етти йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар белгилаб берилгани, Давлатимиз раҳбари нутқида қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда касаба уюшма ташкилотлари ҳам ўз фаолиятида манзилли ва муддатли чора-тадбирларни белгилаб олишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII-Қурултойи қарорларининг туман-шаҳар тармоқ Кенгашлари ва бошланғич ташкилотларда бажарилиши тўғрисида раис ўринбосари Орзигул Қозихонованинг ахбороти тингланди.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1-ярмида касаба уюшмалари аъзолигига жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар, Ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, Жамоа шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги масалалар бўйича масъуллар – Ташкилий ишлар бўлими мудири А.Отабоев, Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ғ.Пайзиев, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Т.Каримовларнинг ҳам ахборотлари тингланиб, камчиликка йўл қўяётган туман-шаҳар масъул ходимларига огоҳлантириш берилди.
Йиғилишда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш йўналишидаги ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, меҳнаткашларни дам олдириш ва соғломлаштириш билан қамраб олиш кўламини янада кенгайтириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш сўнггида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: