Жамоа шартномаси ижроси «қониқарли» деб топилди
Бешарик тумани 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда иш берувчи БМСМ рахбари Х.Тожибоева ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Розиковаларнинг ҳисоботлари эшитилди. Жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилда бажарилиши «қоникарли» деб баҳоланди. Йиғилишда ўқитувчи Ф.Мирзаев сўзга чикиб, жамоа шартномага 2022 йил учун киритилаётган қўшимчалар бўйича ўз фикр мулохазаларини билдирди.Жамоа шартномасига 2022 йилда киритиладиган қўшимча ваўзгартиришлар лойихаси тасдикланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 март куни Риштон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби Жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасини текшириб борувчи комиссия далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Жамоа шартномаси бандларининг 2021 йилда бажарилиши «қониқарли» деб баҳоланди. Йиғилишда 2022-2024 йиллар учун тузилаётган Жамоа шартномаси лойиҳаси билан ходимлар таништирилди. Музокаралардан сўнг янги Жамоа шартномаси тасдиқланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: