ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ
“Avtooyna” МЧЖда 2022-2023 йиллар учун иш берувчи ва ходимлар ўртасида тузилган жамоа шартномасининг 2022 йил якуни ва жамоа шартномасининг белгиланган бандларининг бажарилиши бўйича конференция бўлиб ўтди.
Кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича корхона бош директори ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисининг жамоа шартномасининг 2022 йилдаги ижроси бўйича ҳисоботи тингланди.
Унда, касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, уларга яратилган қулай ва хавфсиз иш шароитлар, ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борган ишлари батафсил қайд этилди.
Бир сўз билан айтганда, бу ерда меҳнат қилиб келаётган ишчиларнинг ижтимоий, иқтисодий манфаатлари доимо касаба уюшма қўмитасининг ҳимоясида бўлиб келган.
Айниқса, ёрдамга мухтож ходимлар доимо касаба уюшма ва маъмуриятнинг эътиборида бўлди. Энг муҳими, жамоа шартномасининг барча бандларининг бажарилишига эришилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Avtooyna” МЧЖ юқори сифатли ва хавфсиз автомобил ойналарини ишлаб чиқарадиган йирик заводлар сирасига киради. Завод нафақат мамлакатимиздаги, балки Ўрта Осиёда автомобил ойналари ишлаб чиқаришда етакчи завод ҳамдир. Бугунги кунда ушбу заводда 800 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: