Д.РАҲМОНОВ ИШГА ТИКЛАНИШИ БИЛАН БИРГА, УНГА 44 МЛН. СЎМ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ
“UNITEL” масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона шаҳар Шарқий худудий филиали корпоратив бизнесни ривожлантириш бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келган Д.Раҳмонов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қилиб, меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўрайди.
ап шундаки, Д.Раҳмонов “UNITEL” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 20 декабрдаги №760-к-сонли, 2023 йил 13 январдаги №25-к сонли, 23 январдаги №46-к сонли буйруқлар билан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланади ҳамда 2023 йил 2 февраль кунги №107/23-лс-сонли меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги буйруқ билан ишдан бўшатилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасида Интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши мутахассислари томонидан вазиятга ойдинлик киритилганда, “UNITEL” МЧЖнинг юқоридаги буйруқлар жамиятнинг ходимларни бошқариш ва ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилмаган, шунингдек, ваколати бўлмаган ходим томонидан имзоланганлиги сабабли юқоридаги буйруқлар Меҳнат кодексининг 182-моддаси талабига зид қабул қилиниб, “Хайфсан” интизомий жазо чораси асоссиз берилгани ўз исботини топди.
2023 йил 3 апрель куни Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан “UNITEL” МЧЖнинг “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўллаш ҳақида буйруқлари ҳамда 2023 йил 2 февралдаги №107/23-лс-сонли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-қисмига асосан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинишидаги қабул қилинган буйруқлари бекор қилинди.
Д.Раҳмонов “UNITEL” масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона шаҳар Шарқий худудий филиали корпоратив бизнесни ривожлантириш бўлим бошлиғи лавозимига ишга тикланиб, унга 44 млн. 800 минг сўм маънавий зарар ва мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ундириб берилди.
Авазхон Тураходжаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши бош юристконсульти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: