ГИЁСОВА ЎЗ ИШИГА ҚАЙТА ТИКЛАНДИ
Қўштепа тумани Хумдон МФЙ “Бахт” кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаро Т.Гиёсова Ўзбекитон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашига ариза билан мурожаат қилиб, Қўштепа туманидаги 45-сонли ДМТТда хўжалик ишлари мудири лавозимида ишлаб келганини, Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлимининг 2022 йил 21 декабрдаги №107-сонли буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-қисмига асосан бекор қилинганлигидан норози эканлигини баён қилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаро Т.Гиёсованинг меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги аниқланиб, ходимни ишга тиклаш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суднинг 2023 йил 2 июнь кунги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Т.Гиёсова Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 45-сонли ДМТТда хўжалик ишлари мудири лавозимига ишга тикланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: